Самарқанддаги курашнинг бош соврини – “NEXIA-3”
- 18.03.2019 09:35
- 259
- Самарқанд
Куни кеча халқаро улоқ-кўпкари мусобақасини ўтказиб, энг кучли чавандоз-полвонни “Ласетти” автомобили билан тақдирлаган Самарқанд вилояти ҳокимлиги 20 март куни миллий кураш бўйича яна бир нуфузли беллашувни ташкил этмоқда.
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида ўтказиладиган мусобақага ҳам юртимизнинг номдор полвонлари иштирок этиши кутилмоқда. Улар уч вазн (73 кг.гача, 90 кг.гача, 90 кг.дан) тоифасида бел олишади.
Мусобақа ғолиблари учун 500 минг сўмдан 4 миллион сўмгача (жами 97,2 миллион сўм) пул мукофоти, замонавий телевизор ва музлаткич берилади.
90 килограммдан ортиқ вазн тоифасидаги полвонлар курашида бош товоққа “NEXIA-3” автомобили қўйилган.
Хуллас, 20 март куни “Мўъжиза”да курашчилар ва ишқибозларни мўъжизавий томошалар кутади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!