Самарқанддан 229 киши Ҳаж зиёратига жўнаб кетди
- 26.07.2019 10:56
- 494
- Самарқанд
Вилоятимиздан Муқаддас Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларнинг 229 кишидан иборат дастлабки гуруҳи бугун эрта тонгдан “Самарқанд” халқаро аэропорти орқали Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига жўнаб кетди.
– Ўзимни дунёдаги энг бахтли инсонлардан биридай ҳис қиляпман, – дейди Самарқанд шаҳрида яшовчи 65 ёшли онахон З.Исматова. – Шундай дориломон кунларга етказганига шукр. Тўрт нафар фарзандни уйли-жойли қилиб, 12 набира ва 4 эваранинг бувиси сифатида Ҳаж зиёратига йўл олдим. Бир умрлик орзуйим амалга ошадиган бўлди.
Аэропортда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М.Комилов ва Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Маматқулов зиёратчиларни кузатиб қўйди.
Зиёратчиларнинг 230 кишидан иборат кейинги гуруҳи жорий йилнинг 28 июль куни Ҳаж сафарига йўл олади.