Самарқанддан Нурота ва Хивага автобус қатнови йўлга қўйилди
- 09.11.2020 11:55
- 941
- Самарқанд
Мамлакатимиз аҳолисига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, қулай шароитларда ва мақбул нархларда йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўйишни ташкил этиш мақсадида Транспорт вазирлиги ва Навоий вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан “Uzautotrans service” МЧЖнинг Навоий вилояти филиали ташкил этилди.
Кеча Навоий шаҳрига “Uzautotrans service” корхонасининг 20 дона замонавий “Yutong” русумли автобуслари келтирилди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
Кармана туманидаги автошоҳбекатда “Навоий – Тошкент”, “Навоий – Қарши”, “Навоий – Урганч”, “Навоий – Бухоро”, “Самарқанд – Навоий – Хива” ҳамда “Самарқанд – Навоий – Нурота” шаҳарлараро йўналишларида мунтазам автобус қатновларининг йўлга қўйилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!