Самарқанддан Қозонга тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилади
"Air Marakanda" компанияси ва "UVT aeroо" авиакомпанияси билан ҳамкорлик доирасида Татаристон пойтахти – Қозонга тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилади.
Парвозлар ҳафтада бир марта-якшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
➖Қозондан жўнаб кетиш соат 22:35 да – Самарқандга келиш вақти соат 04:15 да (якшанба куни).
➖Самарқанддан учиб кетиш - соат 05:15 да, Қозон аэропортига етиб бориш - соат 06:55 да. Ҳар бир аэропорт учун вақт маҳаллий берилган.
Шаҳарлар орасидаги парвоз тахминан 3 соат давом этади.
Чипталарни авикомпания веб-сайтида ва Самарқанд халқаро аэропортининг 24 соатлик чиптахонасида сотиб олиш мумкин.