Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилади

Республика таълим маркази ҳузуридаги илмий-методик кенгашнинг хулосасига мувофиқ, 2 нафар малакали ўқитувчининг иш тажрибаси республика миқёсида оммалаштириладиган бўлди.

Жумладан, Тойлоқ туманидаги 8-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Зулфия Жалилованинг “Ўқувчилaрнинг хaлқaро CEFR бaҳолaш тизимидa B1 ва B2 дaрaжaсини мувaффaқиятли қўлгa киритишлaри учун aмaлий тaвсиялaр” номли методик қўлланмаси ҳамда Жомбой туманидаги 46-мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Баҳора Муртазаеванинг “Чет тили фани ўқитувчилари учун қўлланма” номли илғор иш тажрибалари республика миқёсида оммалаштирилади.

Қўлланмалар халқ таълими тизимида инглиз тилини ўқитиш сифатини оширишда ўқувчи ва фан ўқитувчилари учун муҳим манба ҳисобланади.

Ўқитувчиларнинг муваффақияти вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан эътироф этилиб, рағбатлантирилди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.