Самарқандлик ўқувчилар CASPIAN CUP-2025 халқаро олимпиадада муваффақиятли қатнашди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ментал арифметика бўйича CASPIAN CUP-2025 халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди.

Унда Озарбайжон, Ўзбекистон, Буюк Британия, Швейцария, Россия, Қозоғистон каби 15 та давлатдан 200 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этди.
Ушбу халқаро олимпиадада ўқувчилар Start va Intermediate категорияларида ўзаро беллашди. Вилоятимиз вакиллари бир қанча совринли ўринларни эгаллаган бўлса, Самарқанд шаҳридаги Ал-Хоразмий номидаги ихтисослашган мактабнинг 2-синф ўқувчиси Диёрбек Шокиров фахрли биринчи ўрин соҳиби бўлди.