Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик уч нафар информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси 5 400 000 сўмдан пул мукофотини қўлга киритди

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қўшма қарорига мувофиқ, ҳар йили анъанавий тарзда “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофот пули билан тақдирлаб келинмоқда.

Жорий йилда ҳам ўқувчилари “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчилари 5 400 000 cўм миқдорида пул мукофотини қўлга киритди.

Булар орасида Самарқанд вилоятидан 4 нафар ўқитувчи ҳам бор. Жумладан:

 

1. Самарқанд тумани 10-мактаб ўқитувчиси Шодиев Орифжон Олимович.

2. Самарқанд тумани 21-мактаб ўқитувчиси Аминова Дилафрўз Парвизовна.

3. Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани 5-сонли мактаб ўқитувчиси Бобоназаров Шоҳрух Шерзод ўғли.

4. Тойлоқ тумани 13-сонли мактаб ўқитувчиси Қурбонов Меҳрож Акбар ўғли.