Самарқандлик ёшлар баскетбол бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди

Самарқанд шаҳрида спортнинг баскетбол тури бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Унда Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сирдарё, Тошкент ва Навоий вилояти жамоалари ғолиблик учун баҳслашди.

Мусобақа натижасига кўра, Самарқанд жамоаси 10 очко тўплаб чемпионликни қўлга киритган бўлса, наманганликлар 9 очко билан иккинчи, Тошкент вилояти жамоаси 8 очко билан учинчи ўринга эга чиқди.

Якунда пешқадам ва ғолиб жамоаларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

***


Ўзбек жанг санъати
Спортнинг ўзбек жанг санъати тури бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

Унда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан 200 га яқин спортчилар 30 вазн тоифасида беллашди.

Вилоят чемпионлигини қўлга киритган спортчилар апрель ойида бўлиб ўтадиган республика чемпионатининг саралаш баҳсларига йўлланма олди.

***


Мини-футбол

Самарқанд шаҳрида мини-футбол бўйича имконияти чекланган ёш спортчилар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди.

Мусобақада шаҳар ва туманлардан саккиз жамоа қатнашди.

Якунда каттақўрғонликлар биринчи, Пайариқ тумани жамоаси иккинчи ва булунғурликлар учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари берилди.