Самарқандда “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” ғолиби аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни ҳамда Миллий божхона тизими ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан мини-футбол бўйича “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.

20-24 декабрь кунлари бўлиб ўтган мусобақада вилоятда фаолият юритаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан иборат 12 жамоа иштирок этди.

Мусобақанинг финал босқичи натижасига кўра 1-ўрин вилоят давлат хавфсизлиги хизмати ходимларидан иборат жамоага, 2-ўрин Миллий гвардия бошқармаси жамоасига ва 3-ўрин Миллий гвардия вилоят қўриқлаш бошқармаси жамоасига насиб этди.

Ғолиб жамоаларга вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Якуб Мирзараҳимов кубок, диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, 3 та номинация бўйича ҳам ғолиблар тақдирланди. Улардан Зоҳид Юсупов - "Энг яхши дарвозабон” , Элдор Ғаниев - “Энг яхши тўпурар” ва Бекшод Ғаффоров “Энг яхши ўйинчи” деб топилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.

***
Каратэ-ВКФ
Самарқанд шаҳрида каратэ-ВКФ бўйича болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Унда 600 нафар каратэчи 55 вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Муросасиз кечган беллашув якунида самарқандликлар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Тошкент шаҳридан келган спортчилар қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин қорақалпоғистонлик каратэчиларга насиб этди.


***
Таэквондо ВТФ
Самарқанд шаҳрида таэквондо ВТФ бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида Самарқанд шаҳар 4-сектор кубоги очиқ мусобақаси ўтказилди.
Беллашувда 350 нафардан ортиқ таэквондочилар ғолиблик учун баҳс олиб борди. Якунда умумжамоа ҳисобида Самарқанд спорт якка курашига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биринчи ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ўринни Тошкент шаҳри спортчилари эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Жомбой туман БЎСМ спортчиларига насиб этди.
***
Универсал жанг
Самарқанд шаҳрида универсал жанг бўйича ёшлар, ўсмирлар, катталар ва қизлар ўртасида вилоят чемпионати ташкил этилди.
Шиддатли кечган баҳс якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Самарқанд шаҳри спортчилари энг кўп медалга эга чиқди.
***
Муай-тай
Самарқанд шаҳрида муай-тай бўйича 2007-2012 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар ўртасида вилоят чемпионати ўтказилди.
Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 280 нафардан ортиқ муай-тайчилар ўз вазн тоифасида ғолиблик учун майдонга чиқди. Якуний натижага кўра, умумжамоа ҳисобида Самарқанд тумани спортчилари биринчиликни эгаллади.
***
Самбо
Самарқанд шаҳрида самбо бўйича эркаклар ва аёллар ҳамда ўсмирлар ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди.
Унда 200 нафардон ортиқ 21 та вазнда нафар тажрибали ва ҳаваскор самбочилар ўзаро ғолиблик учун бел олишди.
Муросасиз кечган баҳс якунига кўра, умумжамоа ҳисобида вилоят олимпия захиралари коллежи самбочилари ҳаммадан кучли эканини исботлади. Иккинчи ўринни Самарқанд спорт якка курашига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари қўлга киритди. Беллашувнинг учинчи ўрнини Тойлоқ олимпия захиралари коллежи ҳамда Самарқанд шаҳар 2-сон БЎСМ эгаллади.

Ҳусан Элтоев.