Самарқанднинг энг билимдон, зукко ҳамширалари аниқланди
Самарқанд шаҳридаги "Нурафшон" маданият саройида “Ҳамшира – 2024” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Унда иштирок этган 13 нафар ҳамшира бешта шарт бўйича беллашди.
Танлов якунига кўра, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали ҳамшираси Нодира Меликова биринчи,
Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Хонзодабегим Шерхонова иккинчи, Пахтачи ва Оқдарё туман тиббиёт бирлашмалари ҳамширалари Шарифа Турниёзова ҳамда Муҳтарамхон Бўлакова учинчи ўринга муносиб топилди.
Шунингдек, бир гуруҳ соҳа ходимлари “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг турли номинациялари бўйича мукофотланди.