СамДАҚИга тайинланган туркиялик ректор жамоага таништирилди
- 07.09.2021 21:07
- 1372
- Таълим
Бугун Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида ташкилий масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг ўринбосари Ўктам Тўраев, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Бегзод Раҳматуллаев, институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.
Жамоага Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги 550-сон қарори билан Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ректори этиб тайинланган туркиялик малакали мутахассис Чидем Джанбай Туркйилмаз хоним таништирилди.
— Биз жамоа билан таълим сифатини, илмий даражаларни оширишга қаратсак бу бизнинг биринчи қадамимиз бўлади. Ишончим комилки, ҳаммамиз юракдан меҳнат қиламиз ва ушбу жамоадаги ҳар бир профессор-ўқитувчи ҳамда бошқарув ходимлари билан биргаликда уддалаймиз! – деди Чидем Джанбай Туркйилмаз.
СамДАҚИ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа