СамДТУда коронавирусга қарши курашган тиббиёт ходимлари шарафига мемориал мажмуа очилди

Ушбу мемориал мажмуани «CОVID-19» пандемияси даврида халқимиз саломатлиги йўлида жонини фидо қилган барча тиббиёт ходимларига бўлган эҳтиромнинг ёрқин ифодаси, дейиш мумкин.

Мажмуанинг тантанали очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев, вилоят соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари, Самарқанд давлат тиббиёт университети профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Б.Мусаев коронавирус пандемиясига қарши курашда тиббиёт ходимларининг меҳнати ва кўрсатган қаҳрамонликлари, халқимиз саломатлиги йўлидаги фидойи меҳнати барча учун юксак ибрат намунаси бўлганини таъкидлади.

Тадбирдан сўнг меҳмонлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг янги биносидаги фундаментал тиббиёт кафедралари, ўқув-амалий лабораториялар, талабалар инновацион-инкубатор маркази имкониятлари ҳамда университет тарихи музейи билан яқиндан танишди.