СамДУ ҳисобхонасидаги барча ҳужжатлар яқин муддатда Давлат тили асосида юритилади
Жорий йилнинг 25 февраль куни Zarnews.uz телеграм каналининг “Мобил мухбир танқид қилади” рукни билан Самарқанд давлат университетининг ҳисоб бўлимидаги ҳужжатлар рус тилида юритилаётгани танқидий мурожаат эълон қилинди.
Танқид қилинганидек, СамДУ ҳисобхонасида айрим ҳужжатлар рус тилида юритилмоқда. Сабаби, биз Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Самарқанд вилояти бўлими мижози ҳисобланамиз.
Банк томонидан университетда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ва таҳсил олувчи талабаларга очилиши лозим бўлган “HUMO” миллий пластик карталарига ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар рус тилида ҳисобхонага тақдим этилган. Аммо яқин муддат ичида бу ҳужжатларни ҳам Давлат тилига ўтказиш режаси тузилмокда.
Шуни ҳам таъкидлашимиз лозимки, ушбу ҳужжатлардан ташқари, барча меъёрий ҳужжатларимиз ўзбек тилида юритилади.
Ушбу телеграм каналида эълон қилинган ўринли танқидий мурожаат жамоамиз томонидан муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Яқин муддатда барча ҳужжатлар ўзбек тилида юритилишини маълум қиламиз.
Аъзам УЛАШЕВ,
Самарқанд давлат университети бош ҳисобчиси ўринбосари.