Самолёт ҳалокатларидан сўнг омон қолганларнинг ақлбовар қилмайдиган ҳикоялари

Дунёда ҳар етти кишидан бири самолётда учишдан қўрқади. Аммо статистик маълумотларга кўра, ҳаводага парвозда эмас, балки қуруқликда саёҳат қилишда фалокатга дучор бўлиш эҳтимоли анча юқори экан.

Ҳар бир ҳалокатдан сўнг мўъжизавий тарзда парвозга кечиккан ёки чиптасини қайтариб берган одамлар бу бахтли тасодиф учун ўзларининг қанчалик омадли эканликларига ишонч ҳосил қиладилар. Ахир бу каби ҳалокатлардан сўнг омон қолиш имконияти жуда кичик-да.

Шунга қарамай самолёт ҳалокатларидан омон қолганлар бор. Яшаш учун иккинчи имкониятни қўлга киритганлар яшаши қандай кечади?

“Бу ҳақда ҳар кун ўйлайман”

Воқеа содир бўлган пайтда атиги 4 ёшда бўлган Сесилия Сичан 1987 йил 16 августдаги авиаҳалокатдан омон қолган ягона одам эди. McDonnell Douglas MD-82 лайнери Детройтдан жўнаб кетгач, баландликка чиқа олмай, чироқ устунга урилиб, қулаб тушди. Ҳалокатда 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Воқеа содир бўлган пайтда онаси Сесилияни ўзи билан қоплаган, бироқ қиз бу ҳақида ҳеч нарсани эслай олмайди. Ота-онаси ва акасини йўқотган Сичан узоқ вақт давомида матбуотдан яширинган ва фақат 2013 йилда воқеа ҳақида гапиришга қарор қилган. “Мен бу воқеа ҳақида ҳар кун ўйлайман, бу ҳақда ўйламаслик қийин, негаки ойнага қараганимда пешонамдаги чандиқни кўраман. Қўлларим ва оёқларимда ҳам бу ҳалокатдан нишона қолган”.

Невероятные истории людей, выживших после авиакатастроф

Йиллар ўтиб Сичан ўша куни уни топиб олган ўт ўчирувчини излаб топди ва уни тўйига таклиф қилди. Шунингдек, у қурбонларнинг оила аъзолари билан алоқада бўлишга ҳаракат қилади.

Невероятные истории людей, выживших после авиакатастроф

“Бу рақамни ҳамма жойда кўраман”

30 йил олдин 1989 йилнинг 19 июлда United Airlines компаниясининг самолёти Денвердан Чикагога учаётган эди. Бир соат ўтгач, унинг дум қисмидаги двигатели қулаб тушди. Экипаж кемани Суд-Сити аэропортига қўндира олди, бироқ самолёт ўнг қаноти билан йўлакка бориб урилди. Кемадаги 300 га яқин одамдан 112 нафари ҳалок бўлди. 232 рақамли рейснинг борт кузатувчиси Сюзан Уайт ўша кунни ҳамон эслайди. “Мен бу рақамни (232) ҳамма жойда кўраман. Ярим тунда уйғониб кетсам ҳам, кундузи тасодифан телефонимга қарасам ҳам соат 2:32 бўлади”.

Невероятные истории людей, выживших после авиакатастроф

У ҳозиргача стюардесса сифатида ишлашда давом этмоқда. “Мен ўша пайтда 25 ёшда эдим ва ишимни яхши кўрардим. Кўпчилик ўз ишимга қайтишимга ишонмаган эди. Ўшанда қарор қилдим, журъат қилдим ва қайтиб келдим. Мақсадим борлигини ҳис қилиб яшайман ва тириклигимдан жуда хурсандаман“, дейди Уайт.

Невероятные истории людей, выживших после авиакатастроф

Кун бўйи океанда акулалар билан

2009 йилнинг 30 июнида франциялик Байя Бакари онаси билан бобоси ва бувисини кўриш учун Комор оролларига учиб кетаётган эди. Airbus A310 бортида жами 152 киши бўлган. Самолёт қўнишга бир неча дақиқа қолганида океанга қулаб кетган. Ушбу ҳалокатда Байядан бошқа ҳеч ким тирик қолмади. 13 ёшли қиз фюзеляжнинг синган бўлагини ушлаб, акулалар билан тўлиб тошган Мозамбик каналида тахминан 9-10 соат вақт ўтказди. Шундан сўнг уни балиқчилар топиб олди ва маҳаллий шифохонага етказишди.

Невероятные истории людей, выживших после авиакатастроф

Мутахассисларнинг фикрича, Байя ҳосил бўлган ёриқ орқали самолётдан улоқтирилган. Қизнинг отаси Байя ниҳоятда қўрқоқлиги ва у бундай фавқулодда вазиятда ўзини эплай олишини ҳеч ўйлаб кўрмаганлигини айтган. “Ота, мен самолётнинг сув остида қолганини кўрдим. Жуда қоронғу эди, мен яхши суза олмайман, шунинг учун тўғри келган нарсани ушлаб олдим ва уни қўлдан чиқариб юбормасликка ҳаракат қилдим”, деди қиз отасига ҳалокатдан кейин.

Невероятные истории людей, выживших после авиакатастроф

2010 йилнинг январь ойида Бакари ўзининг “Тирикман” автобиографиясини нашр этди. Ўша йилнинг май ойида Голливуд кинорежиссёри Стивен Спилберг унга китобни суратга олиш ҳуқуқини сотиб олишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди, бироқ у рад этди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.