"Самосуд"ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилади
- 15.01.2021 15:31
- 112
- Жиноят ва жазо

«Самосуд» жараёнини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган шахслар Жиноят кодексининг 130-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилади.
Бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 миллион сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятни келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.
Бу ҳақда АОКАдаги ўтказилган матбуот анжумани ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев маълумот берди.
- Хўш, «самосуд»га аралашган одам қандай жазога тортилади? Биринчидан, шахснинг ҳаракатлари «самосуд» қилинган жабрланувчининг шунга қаратилган хатти-ҳаракатдан келиб чиқади. Яъни, уни тутқунликда ушлаш, жабрланувчига қай даражада жароҳат етказганидан келиб чиқиб жазо белгиланади.
Ёки жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик оқибатида содир этган қилмиши учун тегишли моддалар билан жавобгарлик назарда тутилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
АҚШда дунёдаги энг кичик юрак кардиостимулятор ишлаб чиқилди
- 20 дақиқа аввал
- Хориж
Пайариқда ободонлаштириш ишларига қандай эътибор бериляпти?
- 49 дақиқа аввал
- Жамият
Сиз коррупцияга қарши қандай курашяпсиз?
- 1 соат аввал
- Жамият