“Сармарқанд-Ғузор” автомобиль йўлида оралиқ масофани сақламаслик ЙТҲга сабаб бўлди

Жорий йилнинг 29 май куни соат 18:00 ларда Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани А-378 “Сармарқанд-Ғузор” автомобиль йўлининг 125-километрида ҳайдовчи - 1968 йилда туғилган А.Х. (эркак) “Дамас” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи - 1963 йилда туғилган П.Х. (эркак) бошқарувида бўлган “Нексия” русумли транспорт воситасининг кескин тезлигини камайтириши оқибатида ушбу автомобиль билан оралиқ масофани сақлай олмай, орқа томонидан уриб, ЙТҲ содир қилган.

Оқибатда “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.