Сартепа масканидаги 9 қаватли уйнинг 1 қаватида портлаш содир бўлди (фото)
- 10.06.2019 09:48
- 3622
- Самарқанд
Жорий йилнинг 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси, тахминан соат 00.45 ларда Самарқанд шаҳрида 9 қаватли уйнинг 1-чи қаватида газ ва ҳаво аралашиши оқибатида чақнаш содир бўлди, жароҳат олганлар йўқ.
Ушбу кўп қаватли уй 24-сонли ўрта мактабнинг яқинида жойлашган бўлиб, маҳаллий аҳоли томонидан "Титаник" деб аталади.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда хонадонда ҳеч ким бўлмаган. Ҳозирги вақтда уй эгаси оиласи билан чет элда. Вақти-вақти билан опаси келиб уйдан хабар олиб турган.
Zarnews.uz сайтига хабар беришларича, ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ёнғин тезда бартараф этилган.
Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.
Теглар:
ёнғин