Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасига янги бошлиқ тайинланган

У ҳақида нималар маълум?

Айни пайтда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасига Санақулов Баҳодиржон Тўлқин ўғли раҳбарлиқ қилмоқда.

У бугунги кунгача Тойлоқ тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бўлими бошлиғи (2022 йилдан) лавозимида ишлаган.

Б.Санақулов 1992 йилда Паст Дарғом туманида туғилган.

2015 йилда Тошкент Сингапур менежментни ривожлантириш институтини бизнес ва маркетинг мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Маълумотларга кўра, инглиз, рус ва турк тилларини билади.

2018-2022 йилларда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси экспортга кўмаклашиш ва инвестицияларни жалб этиш сектор мудири вазифасида ҳам ишлаган.