Сайёр қабулда 33 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди
Самарқанд вилояти судлари раислари ўтказган сайёр қабулда 33 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилиниб, 16 нафар шахсга нисбатан маъмурий иш тугатилган.
Кеча, 19 ноябрь куни Самарқанд шаҳар Халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашув, давра суҳбати ва сайёр қабуллар ташкил қилинди.
Сайёр қабул жараёнида 63 та мурожаат рўйхатга олинди. Хусусан, жиноят ишлари бўйича 36 та мурожаатдан 33 таси ижобий ҳал қилинди, 3 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Фуқаролик ишлари бўйича 8 та мурожаатдан 7 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 1 нафарининг аризаси кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Маъмурий ишлар бўйича 18 мурожаатчининг 2 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 16 та масала ижобий ҳал қилинди.
Иқтисодий ишлар бўйича 1 та мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Сайёр судларда 33 нафар шахс ЖКнинг 73-74-моддаларига асосан жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди. Маъмурий ишлар юзасидан 16 нафар шахсга нисбатан ишлар МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан тугатилди.