Сайёрадаги тушунишга  берилмайдиган ҳодисалар содир бўладиган жойлар

Баъзида дунёнинг бирор бир чеккасида сирли бўрон ва момақалдироқлар бўлади, паронормал ҳолатда осмонда чироқлар ёнади, бошқа ҳолларда эса одамлар ёки буюмлар сирли тарзда ғойиб бўлгани каби ғалати ҳодисалар рўй бериб туради. Сайёрамизда ҳатто олимлар буни тушунтириб бера олмайдиган ана шундай жой бор.

Венесуэла момақалдироқлари

Момақалдироқ нималигини ҳар бир киши билади, албатта: осмон булутлар билан қопланади, чақмоқ чақади ва момақалдироқ гумбурлайди. Кенг тарқалган фикрга кўра бундай табиат ўзгаришлари узоқ давом этмайди ва ундан қўрқмаслик лозим. Бироқ Венесуэла халқи бу фикрга қўшилмайди. Кататумбо дарёси оқиб ўтадиган ҳудудда момоқалдироқлар бир неча соат давом этади. Энг ажабланарлиси, ушбу ҳолат ҳар куни кечки пайтда бошланиб, тонг отгач тугайди.

Юнон вақт сароби

5 мест на планете, где происходят необъяснимые вещи

Қадимий Франгокастелло қасрига ташриф буюрган сайёҳларнинг товуш ва кўзга кўринмайдиган галлюцинацияларни бошдан кечириши узоқ вақтдан бери бутун дунё олимларининг фаҳмлаб олишга ҳаракат қилаётган сиридир. Одамлар уларнинг кўз ўнгида ҳарбий жанг бўлиб ўтаётган шарпалар кўринишини айтган. Шунда улар нафақат жанг иштирокчиларини кўрган, балки шовқин, қуролларнинг жаранглаши ва отларнинг дукур-дукурини эшитган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, сароблар қуёшнинг биринчи нурлари пайдо бўлишиданоқ пайдо бўлади. Эҳтимол, ионлашган ҳаво ва антик давр муҳити кишига ушбу тасаввурини уйғотар, бироқ ҳозирча аниқ жавоб йўқ.

Хессдален шуълалари

5 мест на планете, где происходят необъяснимые вещи

Норвегиянинг Хессдален водийсида яна бир табиат сири топилди. Ҳар кеча осмонда қаердандир аллақандай сирли ёрқин чироқлар пайдо бўлади ва улар дарҳол ўчади. Кузатувчилар ҳайратдан елка қисиб қўйишдан бошқа чора топмаяпти.

Бу ер анчадан бери олимлар диққат-эътиборини ўзига тортиб келмоқда. Улар бу ерда бир неча тадқиқот ўтказган, бироқ жумбоқ жумбоқлигича қолиб, ҳеч нарса топилмади. Шуълаларнинг тўсатдан пайдо бўлишини ушбу ерда жойлашган радиоактив кўлдаги олтингугуртнинг сув реакцияси билан боғлиқлик тахмини илгари сурилган.  Бу буғланиш пайтида содир бўлади, шу сабабли учқунлар пайдо бўлади, дейди улар. Скандинавия афсоналари мухлислари эса буларнинг барчасини достонлардаги айёрлик эпоси Локи қилади, деб таъкидлашади.

Бошсизлар водийси

5 мест на планете, где происходят необъяснимые вещи

Канадада жойлашган бу ғалати водийнинг обрўси ҳам тахминан Бермуд учбурчаги билан бир хил: гап шундаки, бу ерга кирган одамлар ғойиб бўлиб қолади, кейинроқ улар ўлик, бироқ жасадлари бошсиз ҳолда топилади. Биринчи ҳолат ўн тўққизинчи асрнинг охирида юз берди, у ерда бир неча олтин қазиб олувчилар ҳалок бўлди, олиб борилган текширувлар водийни қуршаб олган тоғлар ва зич ўрмонлар мавжуд далилларни ишончли тарзда яширганлиги сабабли натижа бермади...

***

Сайёрамизда жуда кўп ҳайратланарли жойлар бор ва ҳозиргача уларнинг сирларни очиш учун калаванинг учи топилмаётир. Балки бир кун келиб улар инсониятга ўз сирларини очиб берар... Бу ҳодисалар нима билан боғлиқ экан. Сиз нима деб ўйлайсиз?

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.