Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўтказилиш куни белгиланди
Бугун, 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди.
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисини жорий йил 23 август куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Мажлис кун тартибига Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилган.
Шунингдек:
- “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги;
- “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги;
- “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги;
- “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.