“Сени куйлаймиз, замондош” республика кўрик-фестивалида самарқандлик актёр “Энг яхши эркак роли учун” номинацияси ғолиби бўлди

Ўзбекистон театрларининг “Сени куйлаймиз, замондош” VI Республика кўрик-фестивали ўтказилди.

Кўрик-фестивалда:

Биринчи ўрин - Фарғона вилояти мусиқали драма театрининг “Лола” спектакли;

Иккинчи ўрин - Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг “Олмоқнинг бермоғи бор” спектакли;

Учинчи ўрин - Ўзбек Миллий академик драма театрининг “Ўзгалар дарди” спектакли

Фестиваль доирасида бир қатор жамоалар ва ижрочилар номинациялар бўйича тақдирландилар:

🔸 “Энг яхши режиссёрлик иши учун” номинацияси билан “Лола” спектакли режиссёри Обид Абдуллаев;

🔸 “Энг яхши томошавий спектакль” номинацияси билан Андижон вилояти мусиқали драма театрининг “Ўжарлар” спектакли;

🔸 “Долзарб мавзудаги асар” номинацияси билан Қўқон шаҳар мусиқали драма театри “Фидойи” асари муаллифи Азимжон Азизов;

🔸 “Соҳа ходимларининг энг яхши талқини учун” номинацияси билан Ўзбекистон давлат сатира театрининг “Жамоат фикри” спектакли;

🔸 “Энг яхши аёл роли ижроси учун” номинацияси билан “Лола” спектаклида Лола роли учун Мухлиса Тошпўлатова;

🔸 “Энг яхши сценография” номинацияси билан Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг “Муҳаббатим қисматим” спектакли;

🔸 “Энг яхши эркак роли учун” номинацияси билан Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг “Тазарру” спектаклида Сирожиддин ҳожи роли ижрочиси Машраб Бекмуродов;

🔸 “Энг яхши эпизодик роль учун” номинацияси билан Каттақўрғон шаҳар драма театрининг “Қалтис қадам” спектаклида Ҳамид оқсоқол роли ижрочиси Даврон Қодиров.

Танловда қатнашган асарларнинг энг яхшилари Маданият вазирлиги тавсиясига асосан Халқаро фестиваллар ва гастролларга юборилади.