Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги 10-, Исроил Мадримов эса 6-ғалабасини қўлга киритди
Бугун, 16 август куни тонгда АҚШнинг Оклахома штатида профессионал бокснинг супер енгил ва енгил вазн тоифаларида жанглар бўлиб ўтди.
-63,5 кг вазнда рингга чиққан Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) ўзининг навбатдаги жангини никарагуалик Уистон Кампосга (31-8-6, 19 КО) қарши ўтказди.
Ш.Ғиёсов учинчи раунд охирида рақибини нокаутга учратди.
Шу тариқа Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги ўнинчи жангида 10-ғалабасини қўлга киритди.
Исроил Мадримов 20 жанг, 2 нокаут натижасига эга 37 ёшли Эрик Уолкерга қарши рингга чиқди.
И.Мадримов 5 жанг, 5 ғалаба, 5 нокаут натижасини 6-6-6 рақамларига алмаштириши мумкин эди. Аммо рефери унинг 9-раундда рақибини нокаутга учратганини ҳисобга олмади. Шундай бўлса-да И.Мадримов Эрик Уолкерни 12 раундлик синов натижасига кўра очколар ҳисобида енгди.