Шарқий Осиёда коронавирус кўпаймоқда
- 16.05.2021 19:26
- 50
- Хориж
Тайвань ҳукумати оролда пандемия давридан буён COVID-19 билан касалланишнинг кескин ўсиши фонида қаттиқ чеклов жорий этди. Карантин ваҳимасида маҳаллий аҳоли дўконларни бўшатиб, озиқ-овқат маҳсулотларини захиралашга шошилди. Ўтган йилнинг охирида оролга коронавирусга муваффақиятли қарама-қаршиликнинг намунаси сифатида қаралди. Аммо касаллик тўлқини уни ҳам четлаб ўтмади.
COVID-19 касаллигининг кўпайиши ва натижада санитария чораларининг кучайтирилиши яна бир хитойзабон йирик шаҳар - Сингапурда кузатилмоқда.
Ҳиндистоннинг иккита энг йирик шаҳарлари - Мумбай ва Деҳлида эса янги касалланганлар кунлик ўсиши бирмунча пасайди. Аммо Ҳиндистон ҳукумати мамлакат аҳолисининг учдан икки қисми истиқомат қилувчи қишлоқ жойларда касалланиш кўпайиши ҳақида огоҳлантирди. Ўтган бир сутка давомида Ҳиндистонда COVID-19 дан 3890 киши вафот этди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа