Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилди
- 20.06.2020 23:00
- 571
- Хориж
Шимолий Корея Корейс ярим оролида уруш бошланса, АҚШни йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда ТАСС нашри КХДРнинг Россиядаги элчисихонаси дипломатлари сўзларига таяниб маълум қилди.
Дипломатлар асосий мақсади КХДРга шиддатли ҳужумлар уюштириш мақсадида Корейс ярим оролига ҳарбий база жойлаштириш бўлган Америка ҳарбийлари, жорий йилда Жанубий Кореяда турли ҳарбий “ўйинлар” амалга ошираётганини таъкидлади. Шунингдек, элчихона вакиллари Шимолий Кореяда уларга ким қўл кўтарса, йўқ қилиб юборишга қодир ядровий қурол мавжудлигини эслатиб ўтди.
“Янги Корейс уруши инсониятга яна бир оламшумул фожиа олиб келади. Бу воқеа номи АҚШ бўлган яна бир империянинг йўқ бўлишига сабаб бўлади”, дея таъкидлашди Пхенян вакиллари.