Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шимолий Корея — Жанубий Кореяга, Жанубий Корея эса Шимолий Кореяга: Ракета учириш давом этмоқда

Бугун Шимолий Корея учта баллистик ракета учирди, улардан бири Жанубий Кореянинг Сокчо шаҳридан 57 километр шарқда денгизга қулади, иккинчиси – Жанубий Кореянинг Уллеунгдо ороли томон учган ракета ундан 167 километр шимоли-ғарбга тушди, учинчиси Сариқ денгиздаги икки Корея билан баҳсли денгиз чегарасига қулаган, деб хабар берди «Ренхап» агентлиги.

Ракетанинг парвоз йўналиши туфайли сиреналар – ҳаво огоҳлантириши ишга тушди. Аҳоли ертўла ва бошпаналарга яширинган.

Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучлари ҳам Шимолий Кореянинг ракета учирилишига жавобан чизиғидан шимолдаги халқаро сувларга учта ҳаво-ер ракетасини учирди ва улардан бири чегара чизиғидан жанубга, Япония денгизига тушди, дея маълум қилди Бирлашган штаб бошлиқлари.

Бундан ташқари, Шимолий Корея бугун Япон денгизи ва Сариқ денгизга камида 10 та ракета учирган. Ракеталардан бири икки Корея тарихида биринчи марта Жанубий Корея ҳудудига жуда яқин тушган бўлиб, Сеул буни "кечириб бўлмайдиган ҳолат" деб атади.

КХДР NLL чегара линиясини тан олмайди. У Корея уруши (1950-1953) тугаганидан кейин Сеул ва БМТ қўмондонлиги томонидан бир томонлама асосда ташкил этилганини таъкидлайди. Шимолий Корея бу сафар биринчи марта Жанубий Корея ҳудудлари, жумладан, Улёндо ороли томон баллистик ракеталарни учирди.