Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шимолий Корея ядровий дастур учун дақиқасига 1221 доллар сарфлайди

Халқаро ядровий қуролларни бекор қилиш компанияси  (ICAN) таҳлилчиларига кўра, Шимолий Корея 2021 йилда ядровий дастурига дақиқасига 1221 доллар, жами 642 миллион доллар сарфлаган.

ICANнинг "2021 йилги ядровий қуролга глобал сарф" ҳисоботида энг катта ҳарбий бюджетга эга давлатлар, жумладан, АҚШ, Хитой ва Россия томонидан қурол-яроғга сарфланган харажатлар сметалари келтирилган, шунингдек, қурол-яроғ шартномалари ҳақидаги маълумотлар жамланган.

ИCАН маълумотларига кўра, Шимолий Кореяда 20 та тайёр ядро каллаклари мавжуд. Пхеньян ер ва сув ости кемаларидан учириладиган ядровий ракеталарни ишлаб чиқмоқда. 2020 йилда Жанубий Корея Шимолий Кореянинг ялпи миллий даромадини 35 триллион вонга баҳолаган эди. Шимолий Кореянинг ҳарбий харажатларини аниқ айтишнинг иложи бўлмаса-да, жанубий кореялик таҳлилчилар 2009 йилда Пхеньян ўз ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисмини, яъни қуролли кучларига 8,7 миллиард доллар сарфлаганини айтмоқда. Демак, 2021 йилда Шимолий Корея ядро қуролига ҳар дақиқада 1221 доллар сарфлаган, дея хулоса қилади ИCАН.

Аввалроқ Жанубий Кореядаги мудофаа таҳлил институти Шимолий Корея йил бошидан бери ракета учириш учун тахминан 400-650 миллион доллар сарфлаганини тахмин қилганди. Аммо 2022 йилда КХДР жами 18 та ракета синовини ўтказди, кўп учувчи ракета тизими синовлари бундан мустасно. Пхеньян 2021 йилда саккизта ракета синовини ўтказди.