Сирли синдромли кишилар
Турли йўналишдаги мутахассислар бир неча минг йиллар давомида мураккаб инсон танаси сирларини очишга ҳаракат қилиб келмоқда, қизиқувчан инсон онги тиббиёт ва унга тегишли фанларда муваффақиятларга эришаёган бўлса-да, ички дунёмиз ҳали ҳам энг тажрибали шифокорларни ҳайратда қолдиришда давом этиб келади.
AdMe.ru ташхислари психологик триллер учун асос бўла олиши мумкин бўлган ғалати касалликларга чалинган одамларни топди.
“Диссоциатив фуга”
Сирли диссоциатив фуга синдроми одамнинг тўсатдан нотаниш жойга кўчиб ўтиши ва ўтган ҳаёти билан боғлиқ бўлган ҳамма нарсани унутишида намоён бўлади. “Касал” ўз одатлари, хатти-ҳаракатлари, иши ва ҳатто исмини тубдан ўзгартириб, янги жойда нолдан ҳаёт кечира бошлайди.
“Мюнхгаузен” синдроми
Мюнхгаузен синдроми билан оғриган одамлар ўзларида фақат битта парадоксал мақсад - имкон қадар тезроқ даволаниш ва ҳатто жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказиш учун сунъий равишда турли касалликлар аломатларини қўзғатадилар.
Расмдаги АҚШда истиқомат қиладиган Бланчардлар оиласида содир бўлган воқеа бунинг ёрқин мисолидир. Ёш қизнинг онаси турли дори воситалари ёрдамида қизида сунъий равишда хавфли касалликлар аломатларини келтириб чиқаришга ишқибоз бўлиб келган. Бундан ташқари, ҳаддан ташқари “ғамхўрлик қурбони” Жипси Бланчард бутун умри давомида кўзойнак тақишга, найча орқали овқатланишга ва бутунлай соғлом бўла туриб, фақат ногиронлар аравачасида ҳаракатланишга мажбур бўлган. Бланчардлар оиласининг қиссаси Қўшма Штатларда шу қадар катта таассурот қолдирдики, у асосида машҳур “Муғомбирлик” телесериали суратга олинди.
“Уйқу соҳибжамоли” синдроми
Клейне-Левин синдроми ёки уйқу соҳибжамоли синдроми асосан ўсмирларда учрайди: статистик маълумотларга кўра, кўпинча 13-19 ёшдаги ўспиринлар бир неча кун ёки ҳатто ҳафталар давомида узоқ муддатли уйқуга кетишади. Касаллик давомида ухлаб ётган йигит ва қизларни уйғотишнниг иложи йўқ. Беморлар нима бўлаётганини тушуна олмайди, баъзан улар ҳатто қаерда эканини ҳам унутиб қўйишади.
19 ёшли америкалик талаба Жейн Батлер Клейне-Левин синдроми касаллигига йўлиқди. У ҳар 3-6 ойда бир неча кунлик уйқуга кетади. Хуруж пайтида қиз реал воқелик билан алоқани йўқотади, у нафақат университетга боришга, балки ўзини ўзи уддалашга ҳам қодир эмас. Жейннинг ота-онаси қизи фақат касал бўлмаган вақтларда нормал ҳаёт кечира олишидан мамнун.
“Мебиус синдроми”
Асосан юз нервлари таъсирланган жуда кам учрайдиган туғма касалликдан азият чекадиганлар ҳеч қандай тарзда ўз ҳис-туйғуларини ифода этмайди: улар табассум қилмайди, йиғлай олмайди, ҳатто кўз қисиб қўя олмайди. Ушбу касалликнинг сабаблари ҳали ҳам аниқ эмас ва бу патологияга ёрдам берадиган ягона восита фақат жарроҳлик аралашувидир.
Мобиус синдромидан азият чекадиган дунёдаги энг машҳур жуфтлик - британиялик Алекс Баркер ва америкалик Эрин Смит (расмга қаранг). Бир хил касаллик билан туғилган бўлишига қарамай, бу ғайриоддий оила мутлақо нормал ҳаёт кечиради ва улар келажак учун катта режалар тузади.
«Бижғиб қоладиган ичаклар» синдроми
Ошқозон ва ичакларнинг нотўғри ишлаши оқибатида юзага келадиган ғалати синдром одамни ҳар овқатланишдан кейин том маънода маст қилади. Гап шундаки, тана шакарни углеводларга айлантириш ўрнига хамиртуруш озуқасига айлантиради.
Полиция томонидан маст ҳолда машина ҳайдаганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган 40 ёшли америкалик Денни Жанното узоқ вақт давомида ўзининг бундай хусусияти борлиги ҳақида билмаган. Эркак спиртли ичимликлар ичмаганини айтган бўлса-да, унинг қонидаги этанол миқдори барча мақбул чегаралардан 2,5 баравар юқори эди. Бир неча текширувлардан сўнг, Денни ҳақиқатни гапираётгани маълум бўлди: унинг танаси овқатни... шунчаки алкоголга айлантирар экан.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.