“Соғлом танда – сифатли таълим”

Шу шиор остида Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабида Мустақиллигикнинг 32 йиллигига бағишлаб Самарқанд шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан ташкил этилган спорт беллашуви шахмат, шашка, стол теннис ҳамда дарц турлари бўйича бўлиб ўтди.

Мусобақаларни ўтказишдан асосий мақсад меҳнат жамоалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда у билан доимий ҳамнафас бўлиш истагини юксалтириш ҳамда жамоалар ўртасидаги дўстона муҳит даражасини янада оширишдан иборат.

Мусобақаларда шаҳар мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётган 200 нафардан ортиқ ходимлар ўзаро беллашишди.

Қизғин курашлардан сўнг якуний натижаларга кўра, шахмат туридан аёллар ўртасидаги баҳсда 33-МТТ тарбиячиси Ж.Худайбердиева биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин 122-МТТ тарбиячиси Н.Носировага насиб этди. Учинчи ўринни 120-МТТ тарбиячиси М.Аюбова эгаллади.

Стол теннеси бўйича аёллар ўртасида биринчи ўринга 48-МТТ тарбиячиси С.Жуманиёзова эгаллик қилган бўлса, 77-МТТ тарбиячиси К.Шарипова иккинчи ўринни банд қилди. 36-МТТ тарбиячиси Ф.Қурбонова учинчи ўрин билан кифояланди.

Спортнинг дарц тури бўйича аёллар ўртасида биринчи ўринни 20-МТТ тарбиячиси Н.Джураева эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринларни 33-МТТ тарбиячиси М.Каримова ҳамда 73-МТТ тарбиячиси Л.Абдужабборова қўлга киритди.

Шашка туридан 81-МТТ тарбиячиси У.Ҳасановага тенг келадигани топилмади. Иккинчи ўринни 115-МТТ тарбиячиси Г.Исломова қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин 95-МТТ тарбиячиси Б.Арзиқуловага насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Бахром МАХМАТҚУЛОВ.