Соҳибқирон Амир Темур бобомизга тегишли бўлган ва ҳозирги даврга қадар сақланиб қолган ашёлар ҳақида биласизми?
- 09.04.2024 11:28
- 137
- Мутолаа
Амир Темур қиличи. Тиғ қисми пўлатдан, сопи эса олтиндан ясалиб, қимматбаҳо тошлар қадалган бу қилич ҳозирда Эрондаги “Машҳад” сарой музейида сақланмоқда.
Соҳибқирон совути. Лаъл ва зумрад қадалган ушбу совут Туркиядаги миллий университет музейидан жой олган.
“Темур тузуклари” асарининг асл қўлёзмаси. Ушбу асар ҳозирда Франциянинг “Ротшильд” музейига қўйилган.
Амир Темур узуги. Олтиндан ясалиб, қимматбаҳо нефрит тош қадалган ва форс тилида “Рости-Русти”, яъни “Куч адолатдадир” ёзувли бу узук АҚШдаги Метрополитен музейида сақланмоқда.
Амир Темур ёқути. Бу бебаҳо бойлик Соҳибқиронга Ҳиндистонга қилган юришида ҳадя қилинган. Унга қадар ҳам 800 йиллик тарихга эга бўлган. Бу ёқут ҳозирда Қувайтдаги “Ислом бойликлари” хусусий коллекционери музейидан ўрин эгалланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа