Сўровнома якунлари: Самарқанддаги қайси туман (шаҳар)да 2021 йилда энг кўп ўзгаришлар бўлди?
Мазкур савол билан ўтказилган сўровномамизнинг дастлабки қисмида Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон шаҳри, Жомбой, Ургут, Тойлоқ, Паст Дарғом, Самарқанд, Иштихон туманлари ўрин олган. Мазкур ҳудудлар учун 33 мингдан зиёд иштирокчи овоз берди.
Шундан 12 659 киши (38 фоиз) бу йилги энг кўп ўзгариш Паст Дарғом туманида бўлди, деган фикрда.
20 фоиз иштирокчилар Ургут туманини танлаган бўлса, 13 фоиз қатнашчилар Самарқанд шаҳридаги ўзгаришларни эътироф этган. Қуйидаги жадвалда тўлиқ сўровнома якунлари билан танишасиз:
Сўровноманинг иккинчи қисми Қўшработ, Нуробод, Пайариқ, Булунғур, Оқдарё, Нарпай, Пахтачи, Каттақўрғон туманлари ўртасида ўтказилди.
Мазкур туманлар ўртасида аҳоли энг кўп ўзгариш бўлган ҳудуд деб мос равишда:
Нуробод (33 фоиз)
Нарпай (19 фоиз)
Каттақўрғон (15 фоиз)
Пахтачи (14 фоиз) туманларини танлади.