Совуқда фермерларга кўмаклашувчи тезкор гуруҳлар тузилди
Баҳорги совуқлар даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун тезкор гуруҳлар ташкил этилди.
18-20 март кунлари республика ҳудудида кескин совуқ тушиши, ҳаво ҳарорати кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Мевали боғ ва токзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларига ҳаво ҳарорати салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида фермер, томорқачиларга ёрдам бериш бўйича тезкор гуруҳлар ташкил этилди.
Тезкор гуруҳлар соҳа олимлари билан биргаликда республика ҳудудига кириб келган совуқ об-ҳаво таъсиридан жойлардаги мевали боғ, узумзорлар ва “тўқсонбости” усулида ҳамда эртаки майдонларга экилган қишлоқ хўжалиги экинларини асраш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиб, жорий этмоқда.
Республика мониторинг штаби алоқа маркази телефон рақамлари:
+998 71 2067169; +99871 2067170; +99871 2067172.
Электрон манзил: meva@agro.uz.
Ҳудудий штаб:
Самарқанд вилояти (+998) 94-445-65-85.