СССРдан қочишга муваффақ бўлган қиз
Яқинда аллақандай Россия фуқаросининг Кунашир оролидан Хоккайдога сиёсий бошпана сўраб сузиб ўтгани ҳақидаги хабар дунёда қизиқиш уйғотди. (МН 2021 йил 36-сон)
Ҳозирги Россия учун ақл бовар қилмас воқеа. Аммо СССР даврида бундай уринишлар ҳеч кимни ажаблантирмаган экан.
18 яшар қизни СССРдан қочиб кетганига ишониш қийин. Милиана Госинская 1961 йилда Луганск областидаги Алтевек шаҳарчасида туғилган. Вояга етгач, махсус тил йўналишидаги мактабга ўқишга борган. Чет эл лингвистикасини қунт билан ўрганган. Ўтиш жараёнида Ғарб турмуш тарзини совет турмуш тарзи билан таққослаб кўрган ва қатъий қарорга келган: СССРда унинг қиладиган иши йўқ! Ҳунар-техника билим юртида ўқиб, официант касбини эгаллаган. Энди унинг СССРдан қочиш режасини амалга ошириш учун йўл очиқ эди.
1978 йилда у совет саёҳат кемаси «Леонид Собинов» теплоходида официант сифатида ўзининг биринчи чет эл саёҳатига чиқади. Австралия қирғоқларида қатор сабабларга кўра, теплоход бухтада туриб қолади. Милана учун бу айни муддао эди. Кечки овқатдан сўнг у қизил чўмилиш кийимидан ташқари, ҳамма нарсасини қолдириб, ўз каютаси иллюминаторини очиб, сувга сакрайди… Пляжгача сузиб бориб, қумда сайр қилиб юрганлардан инглиз тилида полицияга бориши лозимлигини тушунтиради. Бир жинтельмен уни полицияга олиб боради.
Дипломатларни қочоқ қизни теплоходга қайтаришга уринишлари зое кетди. Лилиана аллақачон репортёрлар қуршовига тушган ва интервью бера бошлаган эди. Охир-оқибат қизга катта инжиқлик билан бўлса-да, Астралия фуқаролигини беришади. У «Дайли Мирор» газетаси фотосуратчиси Ян Хайсонга турмушга чиқади. Бу никоҳ олти йил давом этади. Ян Хайсон Госинскаяга катта маблағ қолдиради. У 1990 йилда Англияга келади. Яна турмушга чиқиб, икки ўғил кўради. Украинадан ота-онасини олиб келади. Ҳозирда у матбуот билан мулоқотга киришмайди.
Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.