Стадион ва спортзалда банкирлар

Йигирма кун давом этган спорт мусобақаларида 18 та тижорат банки, Марказий банк ва инкассация Самарқанд вилоят бошқармаларининг 500 нафардан ортиқ ходимлари ўзаро баҳс олиб борди.
Бугун мини футбол бўйича бўлиб ўтган финал ўйинида "Ориент-финанс банк" ва Марказий банк вилоят бош бошқармаси футбол жамоалари майдонда тўп суришди. Якунда Марказий банк вилоят бош бошқармаси жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, "Марказий банк кубоги"ни қўлга киритди.
Волейбол бўйича инкассация бошқармаси жамоаси, стол теннисининг эркаклар баҳсида "Капиталбанк" ходими О.Туримов, аёллар беллашувида "Ориент-финанс банк" ходими Е.Аксёнова, шахматда "Трастбанк" ходими И.Ёдгоров, "Агробанк" ходими Г.Мажидова, шашка мусобақасида инкассация бошқармаси ходими Н.Ахатов, "Савдогарбанк" ходими М.Нуритдинова биринчи ўринни эгаллади.
Ўтказилган 5 та спорт тури бўйича ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мусобақанинг ёпилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Ш.Худойбердиев иштирок этди.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.