"Странжа-2023". Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади, ўзбек дербиси ва Қозоғистонга қарши илк жанг
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича нуфузли "Странжа" халқаро турнири ўтказилмоқда.
Бугун, 22 февраль куни 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов америкалик рақибга қарши рингга кўтарилади. -75 кг. вазн тоифасида эса икки ҳамюртимиз ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Мужибилло Турсунов эса Ўзбекистон-Қозоғистон қарама-қаршилигини бошлаб беради.
Бугунги жанглар рўйхати билан танишинг:
-60 кг: Шунқор Абдурасулов - Аккол Мизан (Туркия) (соат 16:30 дан сўнг)
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Абдаллаҳ Абу Араб (Дания) (16:40 дан сўнг)
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Мануэль Каталино (Испания) (16:55 дан сўнг)
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Ертуган Зеинулинов (Қозоғистон) (17:10 дан сўнг)
-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Вариндер Сингҳ (Ҳиндистон) (17:25 дан сўнг)
+92 кг: Баҳодир Жалолов - Жошуа Эдвардс (АҚШ) (18:10 дан сўнг)
-75 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Морено Фендеро (Франция) (18:40 дан сўнг)
-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Абдулазиз Абдупаттаев (18:55 дан сўнг)
-52 кг: Нозимахон Бултурова - Жёти (Ҳиндистон) (21:15 дан сўнг).
Жанглар бошланиш вақти тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.