Судлар томонидан экспертиза тайинлаш ҳамда бу йўналишда суд амалиётида юзага келаётган муаммолар нима?
Самарқанд вилояти судида Х.Сулаймонова номидаги республика суд экспертизаси маркази ва ҳудудий бўлимларига судлар томонидан экспертизаларнинг тайинланиши ҳамда ушбу йўналишда суд амалиётида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинар машғулоти видеоселектор тарзида ташкил этилиб, вилоят, барча шаҳар-туман судлари судьялари иштирок этди.
Таъкидландики, ҳаётда ижтимоий ва иқтисодий муносабатларнинг жадал ривожланиб бориши натижасида судлар томонидан ҳал этиладиган низоларнинг турлари ҳам кўпайиб ва мураккаблашиб бормоқда. Бу ҳолат судлар томонидан жалб этилаётган мутахассислар ҳамда экспертлар учун муайян қийинчиликлар туғдирмоқда. Экспертлар фаолиятида ҳам илғор техник воситалар ва технологиялардан фойдаланиш, янгича ишлаш усулларини жорий этиш, билим ва малакасини бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда ошириб бориш заруратини юзага келтирмоқда.
Ўқув-семинардан кўзланган мақсад судлар томонидан экспертизаларнинг тайинланиши ҳамда ушбу юзасидан суд амалиётида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш чораларини кўришга қаратилди. Чунки, суд экспертизаси судлар томонидан одил судловни амалга оширилишига кўмаклашади, адолат ўрнатишга ҳамда ҳаётий ҳақиқатни тиклашга ўзининг ҳиссасини қўшади. Суд мажлисида тарафлар берган баёнот, гувоҳлар берган кўрсатмалар муҳим ўрин эгалласа-да, суд экспертизаси орқали аниқланган далиллар ҳам ўзига хослиги, ишончлилиги, объективлиги билан ажралиб туради.
Тадбирда вилоят суди судьялари, республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази Самарқанд филиали давлат суд экспертлари семинар мавзуси бўйича фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирди.
Вилоят суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.