Одамлар бугунгидан эртага яхшироқ яшашни истайди

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепцияси” лойиҳасининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Олий таълим муассасалари ректорлари, республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда ҳудудий бўлинмалари, давлат ва нодавлат ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб вояга етишлари учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар, улардан унумли фойдаланиш, ёшларни четдан кириб келаётган турли ғоялар таъсиридан асраш масалаларида сўз юритилди.

- Одамлар бугунгидан эртага яхшироқ яшашни астайди, бу бахт миллий ғоя рўёбининг даражасини кўрсатади, - дейди республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд шаҳар бўлими раҳбари Хуршид Нуруллаев. - Миллий ғоя шу юртда яшаётган барча одамларнинг олижаноб ниятларини, ҳаётий манфаатларини мужассам этадиган юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги деган юксак тушунчаларни ўз ичига олади. “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепцияси” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирларимизда ҳам миллий ғоямизни аҳоли, хусусан, ёшлар онгига сингдиришга ҳаракат қиляпмиз.

Улуғбек КАМОЛОВ.