Суҳбат ўрнига саёҳат
- 03.02.2019 17:54
- 134
- Самарқанд
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Марказий ҳарбий округ шахсий таркибининг Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига зиёрати ташкиллаштирилди.
Мазкур соҳа ходимлари учун ҳафтанинг ҳар жумасида маънавият соатлари ўтказилади. Ушбу соатлар бу ҳафта ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун саёҳат тарзида ўтказилди.
- Саёҳат буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан танишиш, дилни поклаш учун ажойиб имконият, - дейди Марказий ҳарбий округ бўлим бошлиғи, капитан Носиржон Раҳимжонов. - Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий маърифий билимларини ошириш, ватанпарварлик руҳини шакллантиришда бундай зиёратлар самара беради.
Бахтиёр Мустанов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Инклюзив таълим – болалар тенгдошларини яхши қабул қилишди
- 55 дақиқа аввал
- Таълим
Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" сулҳ битимини имзолади
- 2 соат аввал
- Хориж