Сув ости почта қутилари
Охирги марта юборган шошилинч хатингизни эслай оласизми? Албатта, бу кўпчилигимизда бўлган. Яхшиямки биз почта бўлимлариишлайдиган жойларда улғайганмиз. Дунёда хатлар сув ости дунёси орқали юбориш мумкин бўлган почта қутилари ҳам бор экан.
Вакаяма префектурасидаги почта қутиси, Япония
Япониянинг Вакаяма префектурасидаги Сусамикичик балиқчилар шаҳри дунёдаги биринчи сувости почта қутисини яратгани билан ажралибтуради. Малайзияда яна бир сув ости почта қутисияратилишидан олдин, Сусами почта қутиси 10 метр чуқурликда жойлаштирилган дунёдаги энг чуқурсув ости почта қутиси эди.
Ушбу қути 1999 йилда Вакаяма Кии ярим оролининг жанубий қисмидаги Кумано Кодозиёратгоҳи ва унинг атрофидаги ҳудудларни тарғибқилиш учун яратилган. Ўша пайтдаги шаҳар почта бўлими бошлиғи Тошихико Матсумото Сусамигасайёҳларни жалб қилиш мақсадида бу ғояни ўйлабтопган.
Ғаввослар маҳаллий дўкондан сув ўтказмайдиганоткриткаларда мойли маркер билан хабарларёзишади, кейин уларни сув остида жойлашган эски қизил почта қутисига ташлайди. Бир неча кундансўнг яқин атрофдаги дўкон ходими қутиданхатларни йиғиб олиб, уларни маҳаллий почта бўлимига олиб боради.
Ҳар йили қутига 1000 дан 1500 гача почта жўнатмалари келиб тушади, мослама яратилганкундан бошлаб ушбу сув ости почтаси орқали 32 000 дона жўнатма эгаларига етказиб берилган.
Яна учта шундай бўлим:
Ҳидэвей ороли, Вануату
3 метр чуқурликда жойлашган бу қутилар 2003 йилда ўрнатилган. Белгиланган вақтда акваланг кийган почта ходими сув тубига шўнғиб, почта қутисидан откриткаларни олиб, сув остида қолганҳолда уларга маркалар ёпиштиради ва белгиланганманзилга жўнатади. Хатлар сув билан ювилибкетадиган сиёҳ ўрнига махсус бўрттирма мосламабилан муҳрланади.
Пулау, Лаянг-Лаянг, Малайзия
Малайзия почта департаменти 2015 йилдаЛаянг-Лаянг шаҳрида денгиз сатҳидан 40 метр пастда жойлашган сув ости почта қутисини ишгатушириб, рекорд ўрнатди. Махсус почта маркасигаэга сув ости почта қутиси орқали жўнатилганоткриткалар сув ўтказмайдиган пластик пакетлардажойлаштирилади ва Малайзиянинг рекордларкитоби логотипи билан муҳрланади.
Рисор, Норвегия
Норвегиянинг жанубий қирғоғидаги Рисоршаҳридаги сув ости почта бўлими ғаввосларқўнғироғидан ясалган бўлиб, дунёдаги ягона қуруқсув ости почтаси ҳисобланади. Почта бўлимиденгиз қирғоғи яқинидаги 4 метр чуқурликда жойлаштирилган. Ташриф буюрувчилар ўзхатларини қуруқликдаги почта қутисигаташлашади, кейинроқ у бўшатилади, жўнатмалар сув ўтказмайдиган сумкага солиниб, сув остидагипочта бўлимига олиб борилади. Қуруқ офис муҳитида хатлар муҳрланади ва денгиз туби орқалиқарама-қарши қирғоқдаги мунтазам почта бўлимига етказиб берилади.