Сувдан оқилона фойдаланишнинг замонавий тизимлари жорий этилмоқда
Мамлакатимизда сув хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, сув хўжалигини модернизация қилиш ва ривожлантириш, сув ресурсларини бошқариш, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “БАТ Ўзбекистон” компаниясида ҳам келгусида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича йирик экологик мақсадлар белгиланган.
Сув ресурслари тақчиллиги сезилаётган ҳудудда жойлашган Ўзбекистонда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалаларини ҳал этиш жуда муҳим. Шунинг учун компаниямиз сув истеъмолида сифат жиҳатидан янги стандартларни жорий этиш устида иш олиб бормоқда.
2020-2022 йилларда ишлаб чиқариш майдонларимиз Самарқанд шаҳридаги фабрика ва Ургут ферментация заводида сув истеъмоли ва сарфини камайтириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Яъни, ошхона, чойхона, ювиниш хоналари ва ҳожатхоналарда замонавий автоматик сув таъминоти тизимлари ўрнатилди. Сув сизиб чиқиши мумкин бўлган қувурлар тизими бўйлаб профилактик ишлар амалга оширилди.
Ишлаб чиқариш майдончаларида сув истеъмолини камайтириш учун марказлаштирилган электрон сув ҳисоблагичлар ўрнатилган.
Шунингдек, жорий йил компания корхоналарида “Alliance for Water Stewardship” (AWS) – сув истеъмоли бўйича Алянс халқаро стандартини жорий этиш бўйича ишланмоқда. Ушбу стандарт нафақат корхоналарни, балки аҳолининг барча қатламлари учун сувдан оқилона фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади. Бу халқаро стандартни жорий этиш мақсадида Самарқанд шаҳри Фарҳод шаҳарчаси ва Ургут шаҳридаги фабрикамизга ёндош маҳаллалар аҳолиси, корхона ва ташкилотлар вакиллари билан сувдан фойдаланиш, сув таъминоти ва канализация тизимларининг ҳолати бўйича масалалар келишиб олинди. Мазкур учрашувларда Экология қўмитаси, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ургут тумани бўлими вакиллари, сув хўжалиги ходимлари иштирок этди.
Яқинда Самарқанд шаҳридаги фабрика ва Ургут ферментация заводимизга сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги тажрибаларимизни ўрганиш ва сертификатлаш учун “Alliance for Water Stewardship” халқаро аудиторларининг (Буюк Британия) ташрифи режалаштирилган.
“БАТ Ўзбекистон” компанияси ахборот хизмати.