Светофор соз ҳолатга келтирилди
- 30.10.2019 11:58
- 130
- Жамият
Кеча сайтимизда Самарқанд шаҳридаги Бўстонсарой ҳамда Улуғ Турсунов кўчалари чорраҳасидаги светофор ёриткичлари меъёрида ишламаётгани хусусида танқидий ахборот бергандик.
Самарқанд вилояти махсус эксплуатация монтаж корхонасидан қуйидаги мазмунда жавоб хати олдик:
“Улуғ Турсунов кўчасида амалга оширилган коммунал қувурларни алмаштириш жараёнида экскаватор светофорнинг линзаларига шикаст етказгани аниқланди.
Ушбу танқидий хабарнинг Zarnews.uzда эълон қилинган куннинг иккинчи ярмида светофор корхонамиз ходимлари томонидан соз ҳолатга келтирилди.
Ортиқ ЭРГАШЕВ,
вилоят махсус эксплуатация монтаж корхонаси бўлим бошлиғи”.
Теглар:
светофор
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Футбол: Чемпионлар Лигаси рақиблар аниқ бўлди
- Кеча, 17:28
- Спорт
Электромобиллар йўлдан қувват олади
- Кеча, 12:24
- Ўқинг, қизиқ!