Табиат тажовузни кечирмайди

«БМТнинг дунё ресурслари тараққиёти истиқболлари» дастурининг ўн беш йиллик ҳисоботида хабар қилинишича, 1970 йилдан бошлаб фойдали қазилмаларни қазиш 400 фоиздан кўпроққа ошган.

   Таҳлиллардан келиб чиқадиган бўлсак, бу ҳали ҳаммаси эмас - табиий ресурсларни қазиб олиш 2060 йилга бириб яна 60 фоизга кўпаяди.

Табиат ёвузона бу тажовузни асло кечирмайди. Иқлим ўзгариши, зилзила, вулқон отилиши, ҳавонинг ифлосланиши ва парник газлари чиқиши кескинлашади, қурғоқчилик хатарли тус олади. Шунга қарамасдан, «Экологик тозалик» учун кўрилаётган чора-тадбирлар бундан ҳам оғир оқибатларга олиб келаркан. Масалан, экологик тоза электромобиль оддий автомобилларга қараганда 10 марта кўп хом ашё истеъмол қилади, бу ўша хом ашёни қазиб олишни янада кўпайтиришни талаб қилади.

  Хуллас, айрим давлатларни «яшил» технологияни кўпайтиришга уриниши дунёда экологик вазиятни янада мураккаблаштиради.

Ўлик қушлар

1896 йилда Американинг “Filadelfiya times” газетаси Луизиана штати Батон-Руж шаҳри яқинидаги кўчаларда тўсатдан осмондан қулаган юзлаб ўлик қушлар билан тўлганини ёзади. Улар ёввойи ўрдаклар, қарғалар ва қанотлари тўзган бошқа қушлар эди.

  1917 йилда “Maneli uezer revyu” газетаси  ўзининг май ойи сонида ғайритабиий бу ҳодисани тушунтиришга уринди: бу учувчи қушлар кучли бўрон оқибатида йўлдан адашиб ҳалок бўлган. Бироқ турли қушлар бир пайтда, бир жойда нега ўлгани жавобсиз қолди.

  1996 йил январда Мерлиндда Сант-Мери шаҳри устидан учиб ўтаётган ўрдакларни нимадир “уриб туширди”. Гувоҳларнинг айтишича, ўрдаклар орасида кўринмас ва эшитилмас портлаш юз берган. “Зарбдан ерга қулаб тушган қушларнинг қовурға ва қанотлари синган эди”, деб ёзади “Vashington post” газетаси 1996 йил 26 январдаги сонида.

Т.Шомуродов тайёрлади.