Табиатнинг тушунтириб бўлмайдиган аномалиялари

Табиат ўзининг гўзаллиги билан кишини ҳайратга солади, куч-қудрати билан эса қўрқитади. Инсон ёмғирларга кўникиши, қурғочиликка қарши курашиши, ҳатто тайфун ва бўронлардан бошпана қуриши мумкин, бироқ офатларнинг ҳаммасига ҳам тайёр бўлишнинг иложи йўқ, чунки табиий аномалияларни кўпинча инсоннинг ўзи қўзғатади. Аномалиялар инсон ҳаракатларининг сабаби ёки натижаси бўлиши пировардида, инсониятдан узоқларда содир бўлиши ёки Ердаги барча мавжудотларга хавф солиши ҳам мумкин.

Қуйида эътиборингизга илмий изоҳга берилмайдиган, замонавий илмий тушунчаларидан йироқ ва илмий далилларга эга бўлмаган ҳар хил турдаги ҳодисаларни ҳавола этамиз.

Сирли дарё

Хитойда ҳатто 30 даража совуқда музламайдиган шаршарали дарё бор. Лекин ёзнинг ўртасига келиб оқим аниқлаб бўлмаган сабабларга кўра музлай бошлайди.

Ёвуз кўл

Қозоғистоннинг Талдиқўрғон вилоятидаги жуда кичик (100-60м) сув омбори ёзнинг энг иссиқ пайтида ҳам қуримайди, қолаверса сув муз билан қопланади. У ерда на балиқ, на сув ўтлари ўсади. Ҳозиргача бу ерда аниқ тадқиқотлар олиб борилмаган, негаки бу сувга ҳатто кислородга тўлдирилган баллонлар билан кирган ғаввослар уч дақиқа ўтгач, бўғила бошлайди.

Сархуш қушлар водийси

Осмондан қулаётган қушлар водийси Ҳиндистоннинг Ассам штатидаги тоғларда жойлашган. Ёзнинг охирига келиб, айнан август ойининг ўрталарида ярим тунда қушлар осмондан туша бошлайди. Улар ярим ҳушсиз ҳолатда бўлиб, ҳатто қўлга олинганда ҳам қутулишга уринмайди.

Тасодифий мос келганликми ёки...

Олимлар Шимолий муз океани ва Антарктиданинг шакллари ва ўлчамларини ўрганиб чиқиб, уларнинг контурлари (сиртқи кўринишлари) деярли бил хил эканлигини кўриб ҳайратда қолишди. Метеорит қулаши натижасида Антарктида қитъаси сайёранинг нариги томонидан “сиқиб чиқарилган” деган тахмин олға сурилди. Бу фантастик фараз бугунги кунда ҳам кўплаб тарафдорларга эга.

Даврини “адаштирадиган” уруш

Грециянинг Крит оролида гувоҳлар уларнинг кўз олдида Франка-Кастелло қалъаси яқинидаги денгиз устида шовқин-сурон ва қуроллар овози эшитилган улкан жанг саҳнаси пайдо бўлганини тавсифлаб беришган. Сароб денгиз бўйлаб аста -секинлик билан ҳаракатланиб қалъа деворларига ғойиб бўлади. Тарихчиларнинг айтишича, бу ерда 150 йил олдин юнонлар ва турклар ўртасида жанг бўлиб ўтган: гўёки даврда адашиб, унинг воқелиги вақти-вақти билан Франка-Кастелло қалъаси яқинидаги қирғоқда кузатилиб туради.

Тонгдаги глория

Шуни ҳам айтиш керакки, ҳамма табиий ҳодисалар ҳам аянчли эмас. “Тонгдаги глория”ни ҳақли равишда энг гўзал табиий аномалиялардан бири деб ҳисоблаш мумкин. Бу Австралиянинг шимолидаги Карпентария кўрфазида учрайдиган ноёб метеорологик булут тури. Юқоридан ёки ердан ажойиб манзара касб этиб осмон бўйлаб катта ҳажмли булутлар ёйилади. 1970 йиллардан бери бу ҳодисани ўрганиб келаётган олимлар ҳозирча бу табиат мўъжизасидан завқланишдан бошқа чора йўқлигини айтишмоқда.

***

Табиий аномалияларнинг олдини олиб бўлмайди, бироқ табиат ва аҳолининг ҳалокатига олиб келадиган аномалияларнинг олдини олиш, ўзимиздан кейин беғубор гўзалликларни қолдириш ва зарарли таъсирларни камайтириш инсониятнинг қўлидадир.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.