Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тадбиркорлар диққатига!

Реклама бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш, республика аҳоли пунктлари қиёфасини яхшилаш, шунингдек, ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрсида”ги қарори қабул қилинган.

Шунга асосан вилоят ҳокимининг 2020 йил 29 февралдаги 31-Қ-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, қарорнинг ижросини таъминлаш бўйича ҳар бир туман ва шаҳар бўйича махсус ишчи гуруҳлар тузган ҳолда, барча турдаги ташқи реклама объектларини ушбу қарор талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилди, хатлов натижалари бўйича жойлаштирилган ташқи реклама объектларини ушбу қарор талабларига мувофиқлаштириш жорий йилнинг
20 август кунигача белгиланган эди.

Қарор талабига жавоб бермайдиган хар хил турдаги шу жумладан, Самарқанд шаҳрида 60 га яқин билборд, брендмайуэр, стела, призматрон, бундан ташқари 500 га яқин хар хил турдаги ноқонуний эълонлар, пешлавҳалар демонтаж қилинди ва шаҳар тозаланди, Каттақўрғон шаҳрида 100 дан ноқонуний эълонлар ва пелавҳалар олиб ташланди, вилоятимизнинг бошқа туманларида ҳам 10 дан ортик билбордлар олиб ташланди шу билан биргаликда Самарқанд вилояти бўйича  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарори талабларига мос келмайдиган ташқи реклама воситалари мослаштирилмоқда.

Рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида, бугунги кунда давлат мулки бўлган бино-иншоотларда электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази  орқали Самарқанд шаҳрининг 12 та кўчасида 822 та симёғочларга
2х1 ўлчамдаги лэд монитор ўрнатиш шарти билан савдога чиқарилди.

Бундан ташқари, қарорнинг тегишли бандларида ер участкаларини ҳам туман ва шаҳар ҳокимликлари аукционга чиқариш белгилаб қўйилган.

Бугунги кунда барча шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан ер майдонининг хатлов варағи, паспорт намуналари тегишли ташкилотлар билан келишилди, рўйхатлар шакллантирилмоқда ва яқин кунларда вилоятимиз бўйича 800 дан зиёд нуқталар “E-ijro Auksion” электрон савдо майдончасига чиқарилиши режалаштирилган.

Бундан кейин реклама соҳасида ўз ишини бошлаган ва бошлаётган тадбиркорлар бемалол қатнашиб ўз тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириб, вилоятимиз иқтисодий кўрсатгичларига ўз ҳиссасини қўшади.

Самарқанд вилоят монополияга қарши курашиш бошқармасининг реклама фаолиятини назорат қилиш бўлими бошлиғи Акбар ХУДОЙҚУЛОВ.