Тадбиркорлар Президент билан учрашди - нима ўзгарди?

Давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг 20 август куни тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда бир қатор муҳим ташаббуслар, топшириқлар ва таклифлар билдирилган.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқовнинг Zarnews.uz‘га маълум қилишича улар қуйидагилардан иборат:

- жорий йил 1 сентябрга қадар тадбиркорлар билан барча ҳисоб-китоблар якунига етказилиши, бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт (молиялаштириш ва молия-кредит масалалари);

- солиқ тизимини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини имкон қадар камайтириш;

- ер ажратиш масаласи;

- бизнес учун зарур бўлган инфратузилма билан таъминлаш;

- экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнесни экспорт фаолиятига кенг жалб этиш;

- маҳсулотларимиз рақобатбардош бўлиши, янги бозорга чиқиш, умуман, ҳудудлараро савдо кооперация алоқаларини боғлашда транспорт-логистика масалалари;

- тадбиркорлик фаолиятига аралашувларни қисқартириш, соҳадаги тартиб-тамойилларни соддалаштириш, хусусий мулк дахлсизлиги.

Ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот билан танишиш учун сайтимизни кузатиб боринг!