Тадбиркорларга янги Солиқ кодекси ҳақида тушунча берилмоқда

Жорий йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселекторда янги Солиқ кодексини ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш масаласи муҳокама қилинди.
Ҳужжатда кўзда тутилган қоидаларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида барча шаҳар ҳамда туманларда давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тарғибот тадбирларини ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
Самарқанд вилоятида ҳам тарғибот гуруҳлари тузилиб, тарғибот тадбирлари бошланди. Вилоят ва туман давлат солиқ идоралари раҳбарлари бевосита тадбиркорлик субъектларига бориб, тушунтириш ишлари олиб бормоқда.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шодиёр Аҳмедов Тойлоқ туманида фаолият юритаётган “Шавкат Сиёб орзу” кўп тармоқли фермер хўжалигининг сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонаси ҳамда “Pet Agro Oil” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот берди.