Тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия берилади

“Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йил 1 апрелдан:

- Тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;

- “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.

- 2022 йилда субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;

- ижарада турган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, кўпи билан 500 минг сўмгача компенсация берилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 апрелдан:

- боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;

- 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади.

- тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади;

- кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.