“Тайсон сомса”

Сомса – миллий таомларимиздан бўлиб, ўзининг таъми, истеъмол қилишга қулайлиги, витаминларга бойлиги билан ажралиб туради.

Биз сомсанинг гўштли-пиёзли, ўтли, кадили каби турларини билар эдик. Бирмунча олдин “Жиззах сомса”, “Томчи сомса”, “Полвон сомса”, деган атамали сомсалар ҳам пайдо бўлди.

Энг ҳайратланарлисини яқинда Самарқанд шаҳри Почта кўчасининг “Ўзбекинвест” суғурта компанияси вилоят филиали биноси биқинида жойлашган ошхона тарғибот тахтасида кўриб қолдим. Унга машҳур боксчи фотосурати ёпиштирилиб “Тайсон сомса”, деган тарғибот битиги ёзилган эди.

Ушбу ёзувни ўқидим-у, тасаввур қила бошладим: сомсанинг хамири қоп-қора бўлса керак-да... Гўшти-чи?... Буни бир кўриш керак экан-да. Лекин шу  “бир кўриш”га ҳафсалам бўлмади.

Яхшиси, “Тайсон сомса”ни егани мутасадди шахслар борсин!..

Йўлдош Суюнов,

ҳуқуқшунос.