Тери саратонини дастлабки босқичда қандай аниқлаш мумкин?
Онкологик касалликлар ичида тери саратони етакчи тур бўлиб, барча хавфли ўсмаларнинг тахминан 15 фоизини ташкил қилади. 90 фоиз ҳолларда ўсма терининг очиқ жойларида пайдо бўлади.
Тери саратони – бутун дунё аҳолиси соғлиғига жиддий хавф туғдиради. Афсуски, ҳар йили ушбу касаллик билан оғриган беморлар сони тобора ўсиб бормоқда. Бугунги кунда тери саратонининг дастлабки босқичида ташхис қўйилмоқда. Бу эса касалликни мазкур босқичда даволаш мумкин дегани. Тери саратонининг белгилари — оғриқ ва қичишиш, қон кетиши ва яралар пайдо бўлиши, терининг рангсизланиши, ўсма яқинида оғриқ ва шишган лимфа тугунлари пайдо бўлиши кабилар.
Кўпчилик дастлабки аломатларни теридаги хол деб уйлайди. Афсуски ҳар доим ҳам бундай бўлиб чиқайди. Бу теридан ривожланувчи яна бир саратон, яъни, меланома бўлиши ҳам мумкин. Инсон иммунитети бу ўсмага ёмон таъсир қилади, шунинг учун у тез ривожланади.
Меланома дастлабки босқичда унда оғриқ ва қон кетиш, ранг ўзгариши (одатда қора, тўқ-кўк, камдан-кам қизил ёки оқ) бўлиши мумкин. Ўз-ўзини диагностика қилиш жуда муҳимдир – терида ўсма жуда эрта босқичда сезилиши мумкин. Агар огоҳлантирувчи белгилар топилган бўлса, онколог билан боғланиш керак.
Эслатиб ўтиш жоизки терида пайдо бўлувчи патологик ҳолатда ҳар доим ҳам хавфли бўлиб қолмайди. Шу сабабли дерматолог, онколог мутахассисларга мурожаат қилгандан сўнг текширишлар хулосасига асосланиб ташхис қўйишади. Бирга кузатиладиган касалликлар аломатлари куйишдан кейинги, оғриқ, қичишиш ҳақида гапириш муҳимдир. Тери саратонининг олдини олишнинг аниқ усуллари йўқ, аммо қуйидаги тавсияларни берамиз:
– холларингизни диққат билан кузатиб боринг ва ўзингизни текширишни мунтазам равишда ўтказинг;
– қуёшдан сақловчи кремлардан фойдаланинг;
– доимий тирнаш хусусияти бўлган ёки тананинг очиқ жойларида жойлашган, қуёшга таъсири юқори бўлган холларни онкологлар маслаҳатлашган ҳолда кузатинг ёки олиб ташланг;
– Онкологлар томонидан профилактик текширувлардан ўтиб туринг.
Фариджон Шарипов, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази врачи, онкожарроҳ.