Термизда жуда катта майдонда кичик Самарқандни бунёд этишди

Термиз шаҳрида жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик бошлаб юборилган. Ҳар бир вилоятга катта-катта майдонлар ажратиб берилган. Улар бу майдонда ўз саҳналарини ўрнатишди. Шунингдек, майдонда ҳунармадчилик буюмларини намойиш этиш бошланиб кетди.

Самарқандликлар ҳам жуда катта майдонда кичик Самарқандни бунёд этишди.

Самарқанд вилоят театри Амир Темур бобомизнинг хорижий элчиларга бахшиларимиз санъатини кўрсатиш саҳнасини тайёрлашмоқда.

 

Булунғур туманининг "Чавки" жамоаси ҳам фестивалга катта тайёргарлик билан ташриф буюрган.